12 — 14 ноябрь кунлари Ер аҳолиси тонгги осмонда бир ярим соат давомида Меркурийни томоша қилиши мумкин: бу 2020 йилги максимал муддатдир, дея хабар берди Москва планетарияси.
«Меркурий 4 — 24 ноябрь кунлари тонгда кўриниш беради. Томоша учун энг яхши вақт эса — 12 — 14 ноябрь кунлари. Чунки ўша кунлари ўрта кенгликларда Меркурийнинг кўриниш давомийлиги қарийб 1,5 соатни ташкил этади — бу сайёрани тонгги осмонда топиш учун ажойиб имкониятдир», — дейилади Москва планетариясининг «Instagram»даги хабарида.
Астрономларнинг сўзларига кўра, Меркурийни томоша қилиш учун дурбин ёки бошқа бирорта оптик асбоб керак бўлади.
«Тонготар чоғидаги соатларда ёрқин Зуҳра (Венера) юлдузи ва ярим Ой Меркурийни излаш учун яхши мўлжал вазифасини ўтаб беради», — дея таъкидлашди планетарияда.
Сайёрани кузатиш учун энг қулай фурсат — Тошкент вақти билан 8:30 дан 9:30 гача бўлган соатлардир.
Тасодифий хабарлар
«Одамлар сони 10 мингдан ошган, ярадор ҳарбийлар оғир аҳволда эди» — Нукусда намойишлар қандай тинчитилган эди?
Андижонда 18-19 ёшли босқинчилар пистирмадаги ходимлар томонидан қўлга олинди
«Самарқанд йўлида Фура юк машинасида ёнғин чиқди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан ФВВнинг муносабати
Тошкентда қидирилаётган баччабоз қўлга олинди ва жиноят иши очилди
Магистратура натижалари эълон қилинди