Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 13 июль куни фуқаро Э.Ф. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини "Шўрсув" маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган М.А. бошқарувидаги “SHACMAN” русумли юк автомашинасига урилиши оқибатида “Nexia” автомашина ҳайдовчиси Э.Ф. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
МанФарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда маймунчечак вирусига қарши қандай чоралар кўрилмоқда?
Самарқандда ўқувчини калтаклаган “замдиректор” ишдан олинди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан бошлаб ҳаво ҳарорати жадал кўтарилади
Бобур Ғаниев блогерликни якунланганини эълон қилди
Fotogalereya: Pekinda dunyoning eng ulkan — Dasin aeroporti faoliyatini boshladi