Бугун АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда республикамизда коронавирус бўйича вазиятнинг яна мураккаблашиш эҳтимоли ҳақида сўралди.
– Албатта бу эҳтимол йўқ эмас. Мен мутахассис сифатида ҳозирги ҳолатни «Алдамчи барқарорлик, алдамчи осойишталик» деб баҳолаган бўлардим. Демак, биз ҳушёр бўлишимиз керак. Агар саломатлигимизга бефарқ бўлмасак, касалликнинг бирон-бир клиник белгиларини сезган заҳоти тиббиёт ходимларига мурожаат қилсак, ўзбошимча даволанишга уринмасак, уй шароитида даволаниш ва карантинда бўлиш қоидаларига риоя қилсак, у ҳолда вазиятни барқарор ушлаб туришимиз мумкин.
Акс ҳолда эпидемик вазият янада мураккаблашиши мумкин. Куз-қиш пайти вирусли, респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиш даври ҳисобланади. Бу эса зиммамиздаги масъулиятни янада ошириш керак деб ўйлайман, – деди Нурмат Отабеков.
Тасодифий хабарлар
Саудия Арабистони Умра зиёратига виза бериш бошланганини эълон қилди
Автомобилларга махсус рухсатнома олишни кутаётганлар диққатига
ЎзТестда катта ўғрилик юз берди
Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши мумкин
«Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади» — Президент