Бундан бир неча кун аввал Human.uz ахборот портали муассиси ҳисобланган “Human Media” масъулияти чекланган жамияти бош директори, журналист ва блогер Хуршид Далиевнинг шикоятига асосан Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Қўчқаровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) билан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида маълум қилган эдик.
Бугун, 8 январ куни Андижон шаҳар маъмурий судида мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди.
Суд қарорига кўра, Гулшаной Қўчқарова Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) ва 41-моддаси (ҳақорат қилиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 миллион 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Хабарингиз бор, Гулшаной Қўчқарова Андижон шаҳар ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Х.Далиевни очиқдан-очиқ ҳақорат қилиб, унга нисбатан туҳматдан иборат сўзларни ишлатган.
Тасодифий хабарлар
Илҳом Алиев Озарбайжон суверенитети тикланганини эълон қилди
Даҳшат! “Жиззах-Қўқон” йўлига ташлаб кетилган бир кунлик чақалоқ ҳалок бўлди
Meta, Apple ва Google ярим йилда Ўзбекистонда қанча солиқ тўлади?
Нурмат Отабеков: «Вазият яна мураккаблашиши эҳтимоли йўқ эмас»
Ўзбекистонлик дзюдочи Элбек Абдуллаев 4 йилга дисквалификация қилинди