Ўзбекистонда замонавий технологиялар асосида учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарилаётгани маълум қилинди.
Қайд этилишича, «ЛОЧИН» номли янги ва замонавий мазкур аппарат Марказий Осиёда илк бора Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.
Миллий бренд остида ишлаб чиқилган самолёт ва квадрокоптер туридаги «Лочин» учувчисиз учиш аппарати бир қанча мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, разведка қилиш, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажариш билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги, нефт-газ, ўрмон хўжалиги, темир йўллар, геология, қидирув соҳаларида картография, топогеодезия, экинларни дефолиация қилиш, қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳим объектларни кузатиб бориш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини беради.
Тасодифий хабарлар
«АҚШни нохуш нарсалар кутмоқда»: Ким Чен Иннинг синглиси таҳдидли чиқиш қилди
Рамазон хайити қайси куни бўлиши айтилди
Журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда
Қозоғистон апрель ойида илк ракетасини фазога учириши мумкин
Davlat boshqaruvi akademiyasi dekani Otabek Hasanov: Agar jamiyatda yana shunday hokim o‘rinbosari chiqsa, bizga qiyin bo‘ladi