Оқилхон Дадабоев 1983 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги матбаачи-технолог. ЎзМТДП аъзоси.
Меҳнат фаолиятини 2004 йили “Наманган садоси” газетасида фото-мухбирликдан бошлаган. 2010-2019 йиллар давомида “Наманган садоси” газетаси мухбири, “Наманган ҳақиқати” газетаси мухбири, “Миллий тикланиш” партияси вилоят кенгаши матбуот котиби, “Milliy tiklanish” республика газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири, Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси вазифаларида фаолият юритган.
Оқилхон Дадабоев 2019 йил июль ойидан буён Наманган муҳандислик-технология институти матбуот котиби сифатида ишлаб келаётган эди.
Оқилхон Валиевич Дадабоев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директорининг 2020 йил 15 октябрдаги буйруғи билан ЎзАнинг Наманган вилояти бўйича мухбири этиб тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қизлар учун никоҳ ёши ўзгартирилади
Аҳоли «қора», монополистлар «оқ»! — Расул Кушербаев «Ўзавтосаноат» ҳақида
Талаба қизга тажовуз қилгани айтилган “замдекан иши”ни судда кўриш бошланди
Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июлга тўғри келиши маълум қилинди
Хитойлик шифокорлар Наманганда