Ижтимоий тармоқларда Самарқандда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб қоидабузарлик қилган транспорт воситалари видеоси тарқалди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, 23 октябрь куни Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда «Жигули», «Нексия» ҳамда «Спарк» автомобиллари йўл қоидаларини бузиб, кескин ҳаракатлар қилишган ва бошқа автомобилларга халал бериб ҳаракатланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ушбу транспорт воситалари ҳайдовчилари аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Қоидабузар ҳайдовчилар ҳам қилмишларидан пушаймон эканликларини билдиришган.
Тасодифий хабарлар
Атамбоевнинг мол-мулкига тақиқ қўйилди
Ўзбекистон фуқароси Литва чегарасини ноодатий усул ва кийимда кесиб ўтмоқчи бўлди (+видео)
13 март куни Учқўрғон ва Норин туманларида электр энергияси таъминотида узилиш бўлади
Видео: Шерободда Афғонистон Қуролли кучларининг самолёти қулагани тасдиқланди
Алишер Усмонов халқаро ташкилот президентлигига номзод бўлди