Жорий йил 10 октябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 23:00 ларда, яшаш хонадонига кириб кетаётган вақтида, 1 нафар нотаниш шахс уни юзига бир маротаба қўли билан уриб, қўлида бўлган бир дона нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung-A10S” русумли телефон аппаратини олиб, воқеа жойидан қочиб кетганлигини маълум қилган ва чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ терговчиси ва ЖҚБ тезкор вакиллар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳамда суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 15 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ИИБ ходими ўзини отиб ўлдирди. Сабаби номаълум
Toshkentda taomlar va shirinliklar festivali o‘tkaziladi
Конор чемпионни жангга чорлади
50 минг сўмга уйини фоҳишахонага айлантирган шахс аниқланди
Самарқандда келин "уксус" ичиб, ўз жонига қасд қилди. Марҳуманинг ўлими текширилмоқда