Фарғона шаҳрида жойлашган туғруқхоналардан бирида ишлаб келаётган шифокор, акушер-гинеколог Фарғона шаҳар ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Уч нафар (бир қиз ва икки йигит) ўсмир гўёки унинг иш фаолиятида йўл қўйган камчиликларини интернет орқали оммага хабар қилишини ва унинг ўзини йўқ қилиб юборишларини айтиб қўрқитган. Бу ишларни қилмасликлари учун эса ундан кўп миқдорда пул талаб қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилди.
Уни тунги соат 12 ларда Риштон туманидаги хилват жойга олиб бориб, ҳам руҳан, ҳам жисмонан азоб беришган. Шифокорни калтаклаб, унинг ёнидаги барча моддий бойликларини олиб, ўзини эса Олтиариқ туманидан ўтувчи магистрал йўл ёқасига ташлаб кетишган.
Тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида безорилар қўлга олинди ва тортиб олинган моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Мазкур жиноятни содир этган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
ТОП-5 чемпионат. Ушбу “weekend”да бизни қандай дербилар кутиб турибди?
Хаж мавсуми бўйича тарқалган хабарлар юзасидан ахборот берилди
Саудия Aрабистонда туялар ботокс туфайли гўзаллик танловидан четлаштирилди
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганидан сўнг Тошкентда ниқоб тақиб юрганлар сони кўпайди (фоторепортаж)