Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 67 ёшли Л.М. (эркак киши) жорий йил 26 июндан томоғида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилган, аммо шифокорга мурожаат қилмасдан уйида даволанган.
1 июль куни эса йўтали кучайиб, нафас сиқиши белгилари пайдо бўлгач, тез ёрдам чақирган ва тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент шаҳар 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.
Шу куни ундан “COVID-19” инфекциясига таҳлил олиниб, зудлик билан реанимацион муолажалар бошланган. Беморга ўткир миокард инфаркти, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги” ташхиси қўйилган. Унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган. Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.
Тасодифий хабарлар
ЕИ Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун 2 млн евро ажратди
Ҳиндистонда номаълум касалликни юқтирганлар 800 дан ошди, бир киши вафот этди
Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳақида: "Президент студияда ўтириб қўшиқ ёзаётгани унинг тирик эканининг исботи бўлолмайди"
Хонанда Лола Йўлдошева Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди
Ўзбекистон жамоаларининг ОЧЛдаги ўйинлар тақвими эълон қилинди