Украина президенти Владимир Зеленский армиянинг Курск вилоятидаги мақсади “буфер зона яратиш” эканини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
“Торецк яқинида Россия ҳарбий техникасини йўқ қилишда биз учун муҳим ва ижобий натижалар қўлга киритилди. Буларнинг барчаси Украинани ҳимоя қилишдан ҳам кўпроқ аҳамиятга эга — ҳозирда мудофаа ҳаракатларимизнинг асосий вазифаси Россиянинг жанг салоҳиятини иложи борича кўпроқ йўқ қилиш ва максимал даражада қарши ҳужумлар уюштиришдир. Хусусан, бу босқинчи давлат ҳудудида буфер зонасини яратишни ҳам ўз ичига олади. Курск вилоятидаги операциямиз ҳам шу мақсадга қаратилган”, деди Зеленский.
Шунингдек, у бош қўмондон Александр Сирскийнинг шарқдаги вазият, Курск вилоятидаги ҳаракатлар, асирларни айирбошлаш фонди ва бригадаларни тўлдириш масалалари бўйича ҳисоботини тинглаганини айтди.
“Ҳамкорларимиздан қурол етказиб бериш масаласида тезкорлик талаб этилмоқда. Урушда таътил йўқ. Қарорлар керак, эълон қилинган пакетларнинг ўз вақтидаги логистикаси зарур. Айниқса, ҳозир мен бу борада Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва Францияга мурожаат қилмоқдаман”, дея қўшимча қилди сиёсатчи.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги ЙТҲда ўлган она-бола вазир ўринбосарининг оила аъзолари бўлган
Ана холос! АҚШнинг космосда ҳам душмани бор экан
Бир бемор 522 марта тез ёрдам чақиргани маълум қилинди
АҚШ ва Ғарбнинг Россиядаги воқеаларга алоқаси йўқ – Байден
Дам олиш кунлари ҳаво совиб, қор ёғади – Ўзгидромет