Президент Шавкат Мирзиёев 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор давомида Қашқадарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари ва вилоятнинг бош солиқчисини ишдан олиш бўйича кўрсатма берди.
«Булар қанча гапиришимизга қарамасдан олиб борилаётган ишларни тушуна олмаяпти ва тушунишни хоҳламаяпти. Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев), солиқчингниям, биринчи муовинингниям бугуннинг ўзида ишдан олиб ташла», — деган Президент, дея хабар бермоқда Kun.uz (https://kun.uz/news/2019/07/24/prezident-videoselektor-vaqtida-qashqadaryo-viloyati-hokimining-birinchi-orinbosarini-ishdan-olishga-korsatma-berdi).
Маълумот учун, 2016 йилдан буён Хуррам Жўраев Қашқадарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди, Қашқадарё Давлат солиқ бошқармасига эса 2019 йил мартидан буён Равшанжон Насимов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Тасодифий хабарлар
Рамазон ҳайити қачон бўлиши айтилди
Бутун Украина бизники – Путин
Ярим тунгача ёзилган маъруза, юракдаги армонлар, ўз сўзини айтаётган бошқа номзодлар
UzAutoMotors депутат Кушербоев устидан шикоят қилди
2022 йил “Тез ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушди?