Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тўқнашувлар натижасида Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳарбийлари қурбонлари сони 53 кишига етди, дея хабар қилди республика Мудофаа вазирлиги.
Қайд этилишича, қурбонлар сони бир кун ичида икки бараварга кўпайган: 28 сентябр куни тушдан кейин 27 киши ўлдирилган, кечаси эса яна 26 аскар ўлгани ҳақида хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни эрталаб Тоғли Қорабоғда Арманистон-Озарбайжон можароси авж олди ва икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида шиддатли жанглар бошланди. Иккала томон ҳам йўқотишлар, шу жумладан, тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақида хабар бермоқда.
Тасодифий хабарлар
Отабек Сатторийга суд ҳукми ўқилди
АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Коронавируснинг кучи қачон пасайиши маълум бўлди
«UzAuto Motors» бюджетга ярим триллион сўм тўламагани маълум бўлди
Самарқандда 3 та ёнма-ён уйда ёнғин содир бўлди