Кеча, 3 декабрь куни Москвада Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Гап шундаки, Машкова кўчасида бир гуруҳга бириктирилган қирғизистонлик муҳожирлар кўп қаватли уй ҳовлисидаги қорни кураётган бўлган. Худди шу вақтда Ўзбекистон фуқаролари уй томини қордан тозалаётган бўлган. Жанжал ўзбекистонликлар қирғизистонликлар тозалаган жойга қор ташлашидан келиб чиққан.
Можаро натижасида полиция 11 кишини ҳибсга олган.
“Кеча коммунал хўжалик ходимлари ўртасидаги муштлашув натижасида 11 киши қўлга олинди: 7 нафари Қирғизистон ва 4 нафари Ўзбекистон фуқароси. Жанжал пайтида уч киши жароҳатланган. Улар майда безорилик учун протоколлар тузилди. Терговдан олдинги текширув бошланди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, коммунал хўжалик ходимлари жанжали бўйича прокуратура ҳам текширув бошлагани айтилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун яна бир талаб жорий этилди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
“Темир йўл транспорт бошқармаси” МЧЖга қарашли «Nexia» портлаб кетди
Тезкор: Алишер Усмоновнинг самолёти Тошкентга қўнди
Дунёдаги энг кучли давлатлар эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?