Ҳабарингиз бўлса, жорий 2020 йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6038-сон Фармони қабул қилинди.
Мазкур фармон билан
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилди.
Шунингдек, мазкур фармоннинг 4-бандига кўра ?
Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилиши белгиланди.
️Агар Сиз юқоридаги нафақа турларидан бирини олаётган бўлсангиз ва унинг тўланиш муддати июль, август, сентябрь ойларида тугаса (тугаган бўлса) ва кейинги 6 ойга узайтирилмай тўлаш тўхтатиб қўйилса ёки маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан қайта ҳужжат қилиш (шунингдек, қўшимча ҳужжатлар) талаб этилса унда зудлик билан бу ҳақда ўз худудингиздаги адлия органларига ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Тасодифий хабарлар
БАА жумани дам олиш кунлари қаторидан чиқарди
Ўзбекистонда коронавирус май ойида бутунлай тугаши прогноз қилинди
Эртага ҳаво ҳарорати 7 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди
O‘zbekiston qishda elektr energiyasini o‘chirmaslikka va’da berdi
Наманганда андижонлик 2 йигит 17 миллионлик телефонларни ўғирлади