Жорий йилнинг 30 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Ҳазора маҳалласида етим болани хурлашганлиги тўғрисида видео тарқалди. Мазкур видео тарқалганидан сўнг Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.
Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки терговолди текширув давомида Самарқанд шаҳар Зиёкорлар кўчасида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро У.Ҳ. онасини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, гапларига қулоқ солмасдан, алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеьмол қилишга ружу қўйган. Шу сабабли У.Ҳ.нинг онаси қариндоши 1988 йилда туғилган фуқаро И.Ҳ.га ўғлини тарбиялаш ва тўғри йўлга солиб қўйишни сўраган.
Аниқланишича, мазкур видео 2019 йилнинг август ойи ўрталарида олингаг бўлиб, И.Ҳ. қариндоши У.Ҳ.ни Спитаменшох кўчасида жойлашган темирчилик устахонасига олиб бориб, у ерда укаси 1997 йилда туғилган фуқаро И.И. билан биргаликда турли жисмлар яъни, велосипед ғилдирагининг чарми ва арқон билан уриб дўппослаган.
И.И. ўзи билан биргаликда устахонада ишловчи 2004 йилда туғилган С.Б.га ушбу ҳолатни видеотасвирга олишини айтган.
Мазкур видеони 2019 йилнинг октябрь ойида 1983 йилда туғилган фуқаро Ф.К. видеотасвирдаги қонунбузарларга нисбатан чора кўрилиши учун фейсбук ижтимоий тармоғида тарқатиб юборган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Фарғонадаги мактабда она ва бола аёвсиз калтакланди
Рамзан Қодиров Путин нутқ сўзлаган вақтида кўз ёшларини зўрға тўхтатиб турди
Эркак онасига ёрдам бериш учун келган тез ёрдам ходимини калтаклади
Қачон ва қандай бой бўламиз? Танзила Нарбаева Тўрақўрғонга борди (фото+видео)
Наманганда 6 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди