Тошкент вилоятида Telegram мессенжери орқали Сурияда “жиҳод”га чорловчи видео ва аудио материалларни тарқатиб, тарғиб қилиб келаётган фуқаро аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар қилди.
Тошкент туманида яшовчи фуқаро А.О. Telegram мессенжерида алоҳида гуруҳ ташкил қилиб, диний экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан тайёрланган “ҳижрат” ва “жиҳод” қилиш тўғрисидаги аудио ва видео маърузаларини тарқатиб келганлиги аниқланган. У Тошкент туманида яшовчи 5 нафар танишини Сурияга бориб халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиш ҳамда жанговар амалиётларда иштирок этишга тарғиб қилиб келган.
Шундан сўнг, ушбу беш кишининг яшаш манзилларида ўтказилган текширув ҳаракатлари давомида жиноят ишига алоқадор бўлган материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Фуқаро А.О.дан далилий ашё сифатида олинган видео ва аудио материаллар бўйича ўтказилган суд адабиётшунослик экспертизаси хулосасида, ушбу маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш таъқиқланганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Германияда одамларни “келажакда тирилтириш” учун музлатиш хизмати ишга тушди
Президент эскича тушунчада қолиб кетган раҳбарларни танқид қилди
Жаҳон банки билан қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда (Фото)
Тожикистонда давлат газетаси ҳокимиятга раддия сифатида бўш саҳифа билан чоп этилди
Шавкат Мирзиёевнинг куёви халқаро ташкилот раҳбарига айланди