Арманистон ва Россия ўртасида жанжал келиб чиқди.
Бу ҳақда “Newsarmenia.am”га таяниб, “Report” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, чоршанба куни Арманистон ижтимоий тармоқлари навбатдаги жанжал билан ларзага келган – россияпараст блогер ва фаол Микаел Бадаляннинг Горусда ғойиб бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлган.
“Россотрудничество” раҳбари Евгений Примаков ўзининг телеграм-каналида Мика Бадаляннинг ниқобли номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берди. “Арманистон Республикасининг ваколатли органлари вазиятни зудлик билан тушуниб, Мика Бадалян тақдири ва хавфсизлиги юзасидан жамоатчиликка ҳар томонлама ва шаффоф жавоб беришини кутаман”, — деди у.
Ўшанда М.Бадалян ва “Спутник Арманистон” радиоси шарҳловчиси Ашот Геворкян кеча тунда Горусда қўлга олингани ва улар ҳозирда Тергов қўмитасида экани маълум бўлди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова вазиятга изоҳ бериб, бу Ереванда ўтказилган Россия-Арманистон медиа-форумига нисбатан навбатдаги провокация эканлигини айтди. “Ётиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларни қандай бузишни кўраётганларнинг провокацияси. Ғарб эса бунга катта маблағ киритди”, — деб ёзди у Телеграм-каналида.
Гап медиафорум ҳақида кетмоқда. Ушбу тадбир олдиндан эълон қилинмаган, унинг ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар расмий каналлар орқали тарқатилмаган.
Арманистон Тергов қўмитаси матбуот котиби Гор Абрамян ўзининг Facebook'даги саҳифасида ушбу ҳодиса тафсилотларини эълон қилди ва буни “турли ноаниқликларни ўз ичига олган маълумотлар ва тахминларнинг жуда тез тарқалиши” билан оқлади.
Россиянинг Арманистондаги элчихонаси россияпараст блогер ва фаол М.Бадалян ҳамда “Спутник Арманистон” агентлиги шарҳловчиси А.Геворгяннинг ҳибсга олинганидан хабари борлигини маълум қилди.
"Биз вазият ривожини диққат билан кузатиб боряпмиз. Биз ҳибсга олинганлар тақдиридан хавотирдамиз, воқеа ҳолатларига ойдинлик киритиш чораларини кўрамиз", дейилади дипломатик миссиянинг Facebook'даги саҳифасида.
Тасодифий хабарлар
Расман: “Янгича тонировка”га рухсат берилиши кутилмоқда
Ер тўғрисида ишониш қийин бўлган 6та ғаройиб факт
Артемий Лебедев ижод маҳсули Тошкент логотипига айланмайдими?
“Қамчиқ” довони ёпилди. Фуқароларни эвакуация қилиш учун махсус поезд рейслари йўлга қўйилди
Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси этиб тайинланди