Ижтимоий тармоқда тарқаган видео муаллифи автомобиль олди-сотдиси бўлгандан сўнг, машинанинг «чиройли» рақамини мутасаддиларга қайтариб беришга мажбур бўлганини билдирган. Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Видео муаллифининг кадр ортидан билдиришича, у «чиройли» давлат рақамига эга машинани сотиб олади, аммо рақамни ўзида сақлаб қола олмаган. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бўлинма бошлиғи Муродбек Шералиев ҳолат юзасидан Kun.uz саволларига жавоб берди.
«Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарорига асосан, автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгиларини аукцион савдолари орқали сотиш йўлга қўйилган. Бу қарор билан, 65та харидоргир давлат рақам белгилари учта тоифада аукционга савдоларга қўйилган. Икки йил давомида сотилган давлат рақам белгилари бўйича давр талабидан келиб чиқиб, қўшимча яна давлат рақам белгиларини аукционга қўйиш талаблари юзага келди.
Шунга асосан, 2020 йил 4 июнь куни ҳукуматнинг тегишли қарори билан 327та давлат рақам белгиси аукцион савдоларга қўйилган», — дейди у.
Тасодифий хабарлар
Россияда мигрантлар тайёрлаган шўрвадан 350 киши заҳарланди
ДХХ бир гуруҳ шахсларни ҳибсга олди
Бугундан ҳаво илий бошлайди
Айниқса, ҳокимлар ўзгариши керак – Мирзиёев триллионлар ҳақида гап кетган йиғилишда
Таниқли журналистни ўлдиришда айбланган беш киши ўлим жазосига ҳукм қилинди