Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.
Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.
Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:
13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.
Тасодифий хабарлар
FIFA Исроил ва Фаластин ўртасида ўйин ташкиллаштирмоқчи
Янги ўқув йили учун ОТМларга ҳужжат топшириш бошланди
Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатмоқда
Наманганда 47 ёшли эркак ошхона ертўласида қиморхона ташкил қилди — фото
Мирзо Улуғбекнинг "Улуғбек Зижи" асари илк бор тўрт тилда нашр этилди