Ўзбекистонда нега электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда?

Ўзбекистонда нега электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда?

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мониторинг маълумотларига кўра, 2020 йилда электр энергиясидаги узилишлар сони ва давомийлиги 2019 йилга нисбатан икки баравар камайганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, электр таъминоти барқарорлигига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири бу мавжуд электр станциялари ва электр тармоқларини модернизация қилишдир.

Вазирлик мамлакатда мавжуд электр станцияларининг жорий қуввати аҳоли ва иқтисодиётга, жумладан, куз-қиш даврида электр энергиясига бўлган талабни тўлиқ қондириш имконини беришини таъкидлаган.

“Хусусан, истеъмолнинг энг юқори юклама (пик) пайтида, айниқса совуқ ва иссиқ мавсумда содир бўладиган электр энергиясидаги узилишларга келсак, бу, одатда, эскирган электр станциялари билан боғлиқ ҳолат бўлиб, бунда мамлакат электр энергияси катта миқдордаги ихтисослаштирилган ускуналар билан таъминланади, модернизация қилинади ва агар керак бўлса, уларни алмаштиришда керак бўлган молиявий ва бошқа зарур ресурсларни ажратиш билан босқичма-босқич амалга оширилади”, – дейилган хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда фойдаланилаётган энергоқурилмаларнинг 50 фоизигача 30-40 йил давомида фаолият кўрсатади. Уларнинг жисмонан ва маънан эскириши ушбу энергоблокларнинг ишдан чиқишига олиб келади. бу эса электр станцияларининг айрим энергоблокларида узилишлар юз беришига олиб келади. Одатда уларни таъмирлаш учун 3-5 соат вақт кетади. Ушбу ҳолатлар қисқа муддатли электр узилишларининг сабаблари ҳисобланади.

Вазирлик электр станциялари ва электр тармоқларини модернизация қилиш бўйича ишлар ҳар куни давом эттирилаётганини маълум қилган. Ээлектр таъминотидаги узилишлар сони ва давомийлиги бўйича алоҳида мониторинг ўрнатилган, бу эса электр таъминотидаги муаммоли жойларни топишга ва уларни бартараф қилишга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев 2021–2022 йилларда электр энергияси тарифини оширмаслик бўйича топшириқ бергани  хабар қилинган эди.

Манба: Effect.uz

×