Қатар мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси FIFA қоидасини бузди. 35 ёшли Месси арабча бишт кийиб, жаҳон кубогини кўтарди.
Биштадаги Месси FIFA'нинг тақдирлаш қоидалари қўлланмасининг 27-моддасига техник жиҳатдан зиддир.
27-модда:
FIFA таснифидаги турнир финалида FIFA'нинг расмий тадбирлари ўтказилгандан кейингина ўйин майдонида байрамона либослар кийиш мумкин (ташкилот тадбирлари якунланмагунча футболчилар терма жамоа либосларида бўлиши керак).
Таъкидлаш жоизки, Месси биштни кийган пайтда FIFA президенти Жанни Инфантино саҳнада бўлган ва ҳолатга ҳеч қандай муносабат билдирмаган.
Тасодифий хабарлар
Ню-Йоркда минглаб одамлар Фаластин учун намойишга чиқди
Коронавирус: 15-бемор вафот этди
Афғонистондан Термизга ракета ҳужуми бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Шавкат Мирзиёев: "Мен президент сифатида мухолифатга қарши эмасман"
Шомуродов жамоасини ўзгартиришга яқин – ОАВ