Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишич бугун Ўзбекистон ёшлари дунёга бўйламоқда, аждодларига муносиб авлод эканликларини намоён этишмоқда. Намангандаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Шуҳрат Aбдусаломов АҚШнинг Merrimack университетида таҳсил олиш учун 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги Президент грантини қўлга киритди.
Чуст туманидаги 49-ИДУМнинг 11-синф битирувчиси Дониёр Шукуржонов бирданига 7 та — Saint Xavier University, University of Maine, New England College, Mitchell College, American International College, Millikin University, Webster University олийгоҳлари талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритди.
Шунингдек, MUN глобал муаммолар тўғрисидаги онлайн конференциясида ўз тақдимоти билан иштирок этиб, контракт тўлови учун 1000 евро соҳиби бўлди. Қолаверса, Flex — Language Exchange Program'нинг финал босқичи натижаларини кутмоқда.
Тасодифий хабарлар
Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 969 301 нафарга етди
Наманганда ота 1 яшар ўғлини каналда чўктириб юборди. Нега?
Ўзбекистонда 7 ой ичида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди
Наманганда 4 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Бўритош Шодиева Каримовнинг махфий топшириғини ниҳоят очиқ айтди