Беларусь президенти Александр Лукашенко Қорақалпоғистондаги норозилик намойишларига муносабат билдирди.
Сиёсатчи бугунги кунда постсовет ҳудуди, жумладан, Марказий Осиё учун кураш кетаётганини қайд этди. Шунингдек, у воқеалар бошланишидан анча олдин башорат қилганини таъкидлади.
“Эсингиздами, Қозоғистондан кейин Ўзбекистон кейингиси бўлади, болалар, қаранглар, ўтказиб юборманглар”, дегандим. Биз ўзбекларга кўп фактларни келтирдик. Саммитлардан бирида буни айтганимда, улар қандайдир тарзда мендан хафа бўлишди. Кеча нима бўлди? Қорақалпоғистон Республикаси, гўёки у ерда Конституцияда бирор нарсани ҳал қиладигандек.
Мана оламан кўтарилди. Йўқ, Ўзбекистонни улар босиб олишди. Ва бугун улар бунда чет элликларнинг қўли борлигини аллақачон эълон қилишмоқда.
Улар Қозоғистондан кетишмаган. У ерда вазият жуда оғир. Ўрта Осиё эса биз каби икки ўт орасида қолди. Бир томонда европаликлар, америкаликлар, иккинчи томондан эса Хитой бор, бу Марказий Осиёнинг омон қолишига катта ёрдам беради”, — дейди Лукашенко.
Тасодифий хабарлар
"Газ балони"нинг портлаши одамларнинг ўлимига сабаб бўлди
Президент Андижон вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди
Месси ЖЧ-2026'да иштирок этадими? Лео жавоб берди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди
Ўзбекистон суғориш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар қарз олади