Наманган вилояти Чуст туманида BMW’да кетаётган ота ва қиз ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди, деб хабар берди Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 3 сентябрь куни соат 10:00 да ҳайдовчи 39 ёшли Б.У. бошқарувида бўлган BMW автомашинасида Чуст тумани Варзик–Қорақўрғон автомобиль йўли бўйлаб Варзик йўналишининг 1-километрида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилган.
Оқибатда автомашинада бўлган 2 нафар йўловчи, яъни 33 ёшли М.У. ва унинг вояга етмаган қизи 3 ёшли Р.У. ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. ЙТҲ содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Ҳиндистонда коронавирусга чалинган беморда “яшил моғор” аниқланди
Энди ректорлар Гарвардда ўқиб келади
АҚШ ўзбекистонликларга ҳам виза беришни тўхтатди
Давлатобод туманида ҳарбий хизматчилар учун янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди
Хитой “ядро триадаси”ни қурмоқда – Пентагон