АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти хитойлик талабаларнинг визаларини бекор қилиш режаларини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио баёнот берди.
Рубио ушбу баёнотни Хитойнинг бутун дунё талабалари учун виза бериш вақтинча тўхтатилганига билдирган танқидидан сўнг эълон қилган. У визани бекор қилиш нафақат Хитой Коммунистик партияси билан алоқаси яққол кўриниб турган талабаларга, балки “стратегик аҳамиятга эга соҳаларда” таҳсил олаётганларга ҳам тегишли бўлиши бўйича аниқлик киритган. Рубио, шунингдек, Хитой ва Гонконг фуқаролари учун виза бериш мезонлари қайта кўриб чиқилишини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, хитойлик талабалар АҚШ университетларида муҳим ўрин тутади – 2023-2024 ўқув йили давомида уларнинг сони 277 минг 398 нафарни ташкил этган.
Тасодифий хабарлар
5-синф қизни келинойиси нега «Катта Наманган» каналига итариб юборгани маълум бўлди
Булунғурда халқаро йўлни сел босди
Ўзбекистонда ҳар минг оиладан 175 таси ажрашади
23 ёшли ҳайдовчи «Волга»да каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди
Ўзбекистонда энг кам ўртача ойликни шифокор ва ўқитувчилар олмоқда