Ўзбекистонда аҳолини сентябрь ойидан грипп ва пневманияга қарши эмлаш бошланади.
Коронавирус қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромовнинг ҳар йили куз ва қиш фаслида ҳаво томчи орқали юқадиган касалликларни кўтарилиши кузатилади.
“Бу шифокорлар тилида микст-инфекция дейилади яъни қўшилиб касаллик чақириши мумкин бўлган ҳолат кузатилиши мумкин. Грипп ва пневмания чақирувчи вирусли касалликларни коронавирус билан биргаликда келиши вирусни кучайишини ва бундан ҳам оғирроқ даражага олиб келишини тахмин қилиш мумкин”, – деди мутахассис.
Унинг алоҳида таъкидлашича, айни кунларда грипп ва пневманияга қарши эмлаш учун ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил қилиш ишлари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу ишлар сентябрь ойидан бошланади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ваҳший қотиллик: келин ойиси ва 2 норасидани жами 110 марта пичоқ тиқиб чавақлаб ташлаган эркак умрбодга қамалди
АҚШ Федерал тергов бюроси ўзбекистонликни айғоқчиликка мажбурлаган
Вазирлар Маҳкамаси айрим давлатлар учун Россияда юк ташишга жавобан тақиқ жорий қилди
Наманганда 120 нафар педагог имтиҳондан четлатилди
Кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади