Россия ҳукумати Европа Иттифоқи мамлакатлари, Норвегия, Украина ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги компаниялари учун мамлакат бўйлаб автомобиль юкларини ташишни тақиқлади. Тегишли фармонни Россия Бош вазири Михаил Мишустин имзолади.
Бугун, 1 октябрь куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган ҳужжатда таъкидланишича, тақиқ ушбу давлатлар томонидан Россия юк ташувчиларига қўйган чекловларга жавобан жорий қилинмоқда. Фармон 10 октябрдан кучга киради ва жорий йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Ҳужжатда таъкидланишича, тақиқ икки томонлама ва транзит ташишларга тааллуқлидир.
Шу билан бирга, ташиш учун ушбу чеклов қўлланилмайдиган бир қатор товарлар тақдим этилади. Улар орасида ҳар хил турдаги озиқ-овқат, тайёр маҳсулотлар, ингредиентлар, шунингдек, ноозиқ-овқат товарлари мавжуд.
Тақиқ гўшт, балиқ, сут, айрим турдаги сабзавот ва қандолат маҳсулотлари, какао, дон маҳсулотлари, алкоголь, ўғитлар, фармацевтика маҳсулотлари, контрацептив воситалар, қоғоз ва картонни ўз ичига олган товарлар рўйхатига тааллуқли бўлмайди.
Бундан ташқари, соатлар, мусиқа асбоблари, ядро реакторлари, кино ва овоз ёзиш ускуналари ҳам тақиқ остида эмас.
Тасодифий хабарлар
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг вакцина олиши вақтидаги баҳсли ҳолатга изоҳ берилди
Намангандаги “газ муаммоси” бўйича расмий муносабат
Ҳабиб Нурмагомедов кинода рол ўйнаши мумкин
ОАВга дронлардан фойдаланишга рухсат берилади
Хайрулло Бозоров 10 кг вазн ташлаган фуқароларга 5 миллион сўм мукофот пули ваъда қилди