Аввалроқ, Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун Россиядан мутахассислар келиши ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова брифинг вақтида маълумот берди.
“Бир гуруҳ россиялик мутахассислар Ўзбекистонга келиши кутиляпти. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Коронавирусга қарши кураш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши президиумида айтиб ўтди.
16 август куни 40 нафар мутахассис коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келишлари кутилмоқда. Бир ой давомида улар ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашади, амалий-услубий ёрдам беришади”, деди Барно Абдусаматова.
Уларнинг бари COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни даволаш малакасига эга. Гуруҳ таркибига анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, эпидемиолог, терапевт ва кардиологлар кирган.
Тасодифий хабарлар
Банкларда доллар курси 10 860 сўмгача кўтарилди
Президент янги қонунни имзолади
Хитой Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди – ОАВ
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ўзбекистонда очиқ осмон остида илк имтиҳон ўтказилди