Қуёш технологияларини қўллаган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмалар яратилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллел ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси ишлаб чиқилади ва барча ҳудудларда жорий этилади.
Бунинг натижасида, республикада ўрнатилган ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилларни зарядлаш имконияти яратилади ҳамда 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Тасодифий хабарлар
Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish instituti kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish bo‘yicha tanlov e’lon qilinadi
Қашқадарёда келин ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлади
Бутун Украина бизники – Путин
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов ҳокимликдаги қимматбаҳо машиналар нега кераклигини айтди
Президент Муса Ерниязовнинг таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди