Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров даволанмоқда. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Альви Каримов маълум қилди.
Аввалроқ Чеченистон раҳбари ва ҳукуматининг сайтида Рамзан Қодировнинг “вақтинча ишга лаёқатсизлиги” даврида бош вазир Муслим Хучиевни республика раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида тайинланиши тўғрисидаги фармойиши жойлаштирилган эди. “Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров тиббий муолажаларни талаб қиладиган даволаниш курсини олмоқда”, дея тушунтирган Каримов. Унинг сўзларига кўра, “Чеченистон республикаси Конституциясида вақтинча ишга лаёқатсизлик ёки таътил пайтида раҳбар вазифаси ҳукумат раисига юклатилиши кўзда тутилган”. “Бу одатий амалиёт ... ва у барча субъектларда қўлланилади”, деди Каримов. У аввал ҳам Рамзан Қодировнинг таътиллари пайтида ваколатлар бир неча бор Муслим Хучиев ва ундан олдин ишлаганга берилганини эслатиб ўтди.
Manba: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Аэропортда содир бўлган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Кредит қарздорлигини ундириш масаласи кўриб чиқилди
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилади
Ўзбекистонда коронавирус сабаб 2100 киши назоратга олинган
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши мурожаат билан чиқди