Тожикистон ҳукумати Норак сув омборидаги сувнинг мисли кўрилмаган даражада пастлигини, ва бу мамлакат энергетикаси учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 29 июль. Норак сув омборидаги сув ҳажмининг пасайиши муносабати билан Тожикистон ҳукумати бир қатор фавқулодда чораларни кўришга мажбур бўлди, дейилади Тожикистон ҳукуматининг мурожаатида.
“Барки Точик” компанияси Тожикистон ҳудудида бир қатор чекловларни жорий қилмоқда.
Хусусан, Тожикистон халқаро шартномаларда белгиланган муддатдан олдин Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди.
Ушбу тадбирларнинг ягона мақсади - куз-қиш мавсумида электр узилишининг олдини олиш учун Норак сув омборида сувни захира қилиш.
Тожикистон ҳукуматининг маълумотларига кўра, Вахш ва Панж дарёларининг шаклланиши ҳудудида ёғингарчилик миқдори жуда кам бўлганлиги сабабли (аввалги йиллар ҳажмининг қарийб 50%) Нурек сув омборида сув сатҳи ўтган йилга нисбатан 17 метрга камайди.
Тасодифий хабарлар
Муҳаммадзокир Маматхонов Уйчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
Жиддадан Тошкентга қайтаётган йўловчининг юраги самолётда тўхтаб қолди
22 ёшли аёлнинг сурат ва видеоларини интернетга тарқатмаслик учун пул талаб қилган шахсга жиноий иш очилди
«Калмар ўйини» сериали «Netflix»га қанча даромад келтирди?
Тошкентда бир нечта ҳайдовчини ўлдириб, жасадларни сувга ташлаб юборган қотил Россияда ушланди