12 март куни Ўзбекистонда 89 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 4таси Қорақалпоғистон Республикасида, 3таси Андижон, 1таси Самарқанд, 2таси Xoразм, 9таси Тошкент вилоятларида ва 70таси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
“Кеча кун давомида Андижон вилоятида 7 нафар, Тошкент вилоятида 12 нафар, Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79145 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда”, дейилади хабарда.Маълумот берилишича, республикада коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80481 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 714 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволдалиги маълум қилинган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ўқитувчи аёлни ҳақорат қилиб, тазйиқ ўтказиб, ишдан бўшатган раҳбар жазоланди
17 яшар қиз ҳаммомдан жонсиз ҳолда топилди
25 нафар ўзбекистонлик Россияда қулликдан қутқарилди
АҚШдаги ўзбекистонликлар коронавирусга қарши препарат тайёрлаб, Алишер Усмоновга хат ёзди
Ўзбекистонда ишсизлик 13,2 фоизга етди