2020 йил 29 июль куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади
Жорий йилнинг 29 июль Чоршанба куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларини олдини олиш мақсадида, вилоятнинг:
- Учқўрғон туманидаги 35/10 кВли “Нихол” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Учқўрғон туманининг “Ёғду”, “Сохил”, “Қумтўғон”, “Кўприкбоши” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
- Косонсой туманидаги 35/10 кВли “Қўқимбой” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Косонсой туманининг “Бешкетмон”, “Қозоқовул”, “Бўстон”, “Навбахор” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
? Call-center: 1154
"Наманган ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ички ишлар вазири АҚШ элчиси билан учрашди
Telegram даромадлари очиқланди
Ўзбекистонликлар 25 сентябрдан Иорданияга визасиз бора олади
Япониянинг янги Бош вазири Ким Чен Ин билан шахсан учрашмоқчи
«Ўзбекнефтгаз» масъуллари 297 млн сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилгани аниқланди