Хитой расмийлари АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампни туҳматлари реал фактларни ўзгартиришга қодир бўлмаган “иккиюзламачи сиёсатчи” деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бугун, 20 декабрь куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Чжао Лицзянь маълум қилди.
“Бундай иккиюзламачи сиёсатчилар айбни бошқаларнинг зиммасига юклашга қанчалик уринмасин, ҳақиқий фактларни ўзгартира олмайди. Трамп бир неча бор пандемия учун жавобгарликни Хитой зиммасига юкламоқчи бўлган, аммо бу билан у АҚШда коронавирус тарқалиши учун биринчи навбатда ўзи айбдор эканини доимо эслатиб турмоқда”, деди у брифингда.
Чжао Литсзяннинг таъкидлашича, Трампнинг Хитой АҚШга зарар етказаётгани ҳақидаги даъволари мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Хитой-АҚШ муносабатлари табиатан ўзаро манфаатли”.
Шунингдек, у Америка Қўшма Штатлари расмийлари “бозор иқтисодиёти тамойилларини менсимаган ҳолда” Хитой компанияларига доимий равишда босим ўтказаётганини эслатган.
Аввалроқ Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Хитой SARS-COV-2 коронавируси пайдо бўлиши ва тарқалиши учун айбдор эканини, шу сабабдан дунёга товон тўлаши кераклигини айтганди. У, шунингдек, Америка иқтисодиёти Хитой сиёсати туфайли йилига 500 миллиард доллар йўқотаётганини таъкидлаган.
Телеканал журналисти билан суҳбати чоғида собиқ Президент Хитой раиси Си Цзиньпинни “қотил” деб атаганди.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус етиб бормаган дунёдаги ягона қитъа маълум қилинди
“Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатуви бошловчиси, олим Тўхтамурод Зуфаров вафот этди
Энди машинанинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам камарларни тақиб олиши керак
Франциянинг собиқ Президенти қамалди
Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди