Куни кеча, 24 июль давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун экани тўғрисида хабар берган эдик. Президент билдирилган эзгу тилаклар учун самимий миннатдорлик изҳор қилди.
Таваллуд топган куним муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларни йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.
Менинг шаънимга билдирилган, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни, авваламбор, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.
Фурсатдан фойдаланиб, меҳнатсевар, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин қалбимдан фарзандлик меҳримни ва ҳурматимни билдираман.
Кўпмиллатли халқимиз билан бирга бугунги мураккаб синовлардан муносиб ўтиб, жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлиги йўлида олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман.
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Тасодифий хабарлар
АҚШнинг Россия билан муносабатлардаги асосий хатоси айтилди
Россиянинг яна бир шаҳрида мигрантларга такси қилиш тақиқланди
Собиқ депутат Қобул Дусов судга берилди
Россия ва санкциялар: бунчалик кўп чеклов ҳали ҳеч қайси мамлакатга қўлланмаган
Шайх Абдулазиз Мансур янги йилни нишонлашнинг шаръан зарари йўқлигини айтиб, шукр қилишга чақирди (видео)