Кеча, 22 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 нафарга ошиб, 18 379 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазрлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 102 нафар, Андижон вилоятида 112 нафари, Наманган вилоятида 61 нафар, Қашқадарё вилоятида 31 нафар, Сурхондарё вилоятида 15 нафар, Фарғона вилоятида 14 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 3 нафар, жами 351 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 9 872 (+351) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 409 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди
+303. Коронавирусга чалинишлар сони юқорилигича қоляпти, улардан 6 нафари Намангандан
25 нафар ўзбекистонлик Россияда қулликдан қутқарилди
Ерга учта футбол майдонига тенг астероид яқинлашмоқда
Ўзбекистон қайси давлатдан энг кўп музқаймоқ импорт қилгани маълум қилинди