Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган давлат мукофотларини топшириш маросимида мукофотланганларни яна бир бор табриклади.
Давлат раҳбари давлат мукофотини олган ҳар бир инсоннинг меҳнати ва кўрсатган жасорати алоҳида эътирофга муносиб эканини таъкидлади.
Шу кунларда ҳудудларда унвон, орден ва медалларни қабул қилиб олаётган юртдошларга ҳам самимий табриклар йўлланди.
Президент мукофотланганлар орасида Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, мамлакатга йирик сармоя ва замонавий технологияларни олиб келаётган хорижлик ҳамкорлар ҳам борлигини қайд этиб, уларга миннатдорлик билдирди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
«Кўксингизга ярашиб турган юксак унвон, орден ва медалларга одамлар ҳавас билан қарайди, ёшларимиз сизларга ўхшашга интилади. Бу сизларга келгуси ишларингизда янги куч-ғайрат ва илҳом беради деб ишонаман», – деди Президент маросим якунида.
Тасодифий хабарлар
Президент фармони билан Қорақалпоғистонда қандай чекловлар ўрнатилмоқда?
Ўзбекистонда телеканаллар фаолияти бир муддатга тўхтатилади
Тўхтахўжаев ўзининг BYD’сини Абдуҳолиқовга совға қилди
Вазир Озодбек Назарбеков яна рекламага тушди
Зўравонликда айбланиб, 17 йил «ўтирган» эркак айбсиз бўлиб чиқди