Жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида эфирга узатилган инглиз тили фанидан дарсларда хатолик юз бергани ва бу ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозарларни келтириб чиқариши ортидан Халқ таълими вазирлиги чет тили ўқитувчиларининг таркибини қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар эфирга узатила бошланди.
“Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.
Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилган. Натижада дарс муҳарририри алмаштирилган ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинган.
Вазирлик кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан “Онлайн-мактаб” лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўрамоқда.
“Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.
Умид қиламизки, бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундайди.
Вазирлик, ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорлик билдиради”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
«Қамчиқ» довонида икки юк машинаси тўқнашди
Ўзбекистонга биринчи марта Pfizer вакцинаси олиб келинди
Наманганда 23 яшар аёлнинг жинояти иссиқ из орқали фош этилди
Наманганда бирданига учта уй ёнди
iPhone 12 нинг асосий камчилиги маълум қилинди