Наманган вилоятида 35 кунлик чақалоқни сотмоқчи бўлганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум бўлишича вилоятнинг Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи М.Т. ўзининг 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган. Унга ушбу ишни амалга оширишда Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими мудираси Н.Т. ёрдам берган. Мудира «Қурама» МФЙда яшовчи М.М. ва унинг турмуш ўртоғига бир аёл 500 долларга боласини сотмоқчи эканини айтиб мижоз топиб қўяди.
Шу тариқа М.М. мудиранинг олдига 5,5 млн сўмни кўтариб келади ва Н.Т.га 1,5 млн сўм М.Т.га эса 2,2 млн сўм ва 500 000 сўмлик кийим кечак беради.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
manba: everyday.uz
Тасодифий хабарлар
Дунё Учинчи жаҳон уруши ёқасида – Лукашенко
«1XBет»да катта пул ютқазган шахс ИИВга шикоят қилди
БАА Эрон билан алоқаларни тўлиқ узди
Бугун юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?
Яна бир халқаро террорчилик ташкилоти тарафдори Ўзбекистонга олиб келинди