Давлат хавфсизлик хизммати Наманган вилоятида йирик миқдордаги хорижий валютанинг Қирғизистонга олиб чиқиб кетилишини тўхтатиб қолди.
ДХХнинг Наманган вилояти бошқармаси ходимлари “Наманган – Косонсой” йўналишида ҳаракатланаётган 40 ёшли Неъматулло Воҳидов бошқарувидаги Captiva русумли автомашина “Гурмирон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тўхтатилди. Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг салон қисмида 605 минг 136 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, муқаддам судланган Неъматулло Воҳидов Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролардан олган ушбу хорижий валюталарни маълум миқдордаги фоиз ҳисобида ҳақ олиш эвазига Косонсой туманидаги айланма йўллар орқали божхона назоратини четлаб ўтиб, Қирғизистон Республикасида яшовчи “Илёс” исмли шахсга етказиб бериши керак бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, ушбу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“Forbes” илк бор дунёнинг энг бой аёлларини эълон қилди
Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми фақат ойликка кун кўряпти
Шифокорларнинг саводсизлиги туфайли 2 яшар қиз ҳалок бўлди
Расман! Қозоғистон мудофаа вазири омбордаги портлашлардан сўнг истеъфога чиқди
Йўл чизиқларини чизиш, таъмирлаш фақат кечаси амалга оширилади