Хабарингиз бўлса жорий 2020 йилнинг 3 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармони қабул қилинган эди.
Мазкур фармоннинг 2-бандига асосан
Жорий йилнинг март – июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилиши ва ижтимоий нафақалар ҳамда моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ харажатлар инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Агар Сиз юқоридаги нафақа турларидан бирини олаётган бўлсангиз ва унинг тўланиш муддати март, апрель, май, июнь ойларида тугаган бўлса ва кейинги 6 ойга танаффуссиз узайтирилмаган бўлса, унда зудлик билан бу ҳақда ўз худудингиздаги адлия органларига ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Н.Хасанов
Уйчи туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
Тасодифий хабарлар
Хитой ва АҚШ раҳбарлари коронавирус бўйича суҳбат ўтказдилар
Давлат хизматларидан уйда қолиб фойдаланинг!
Саудия Aрабистонда туялар ботокс туфайли гўзаллик танловидан четлаштирилди
Намангандан Фарғонага олиб кетилаётган 220 кг яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Тошкент вилояти бош имом-хатиби вафот этди