Россияда коронавирусга қарши эмлаш ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларидан бошланади. Бу ҳақда 1 август куни журналистларга Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
«Вакцина рўйхатга олингани тасдиқланганидан сўнг, у қўлланила бошлайди. Биринчи навбатда, кузатув остида шифокорлар ва ўқитувчилар эмланади», – деди у.
Вазир жорий йил октябр ойида мамлакат аҳолисини оммавий равишда эмлаш режалаштирилганлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Мурашко ҳозирги вақтда Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган SARS-CoV-2 вакцинасининг клиник синовлари якунланганлигини билдирди.
Аввалроқ Россия вакцинаси синовда қатнашганларнинг 100 фоизида иммунитет ҳосил қилгани ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
50 минг сўм туфайли юз берган жанжал одам ўлими билан якунланди
«Талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак» - Махсус комиссия мурожаати
Владимир Зеленский коронавирусга қарши кураш учун бизнесменлардан 500 млн доллар сўради
Президент “Uzbekistan Airways”дан норози. Авиакомпанияни ислоҳ қилиш туркларга топширилди
Аброр Мухтор Али оғир жудоликка учради