Жаҳондаги миллиардерлар сони ҳамда уларнинг бойликлари умумий қиймати ўтган 2019 йилда рекорд даражада ўсди. Бу ҳақда «Wealth-X» компанияси ўзининг «Миллиардерлар рўйхати»да маълум қилди.
2019 йилда дунёда миллиардерлар сони 2 825 нафарни ташкил этди, бу 2018 йилдагидан 221 нафарга ёки 8,5 фоизга кўпдир.
Уларнинг бойликлари умумий қиймати бундан-да юқорироқ ўсиб (2018 йилга нисбатан 10,3 фоизга юқорилаб), 9,4 триллион долларни ташкил этди.
Энг кўп миллиардерлар АҚШда — 788 нафар. Иккинчи ўриндаги Хитойда 342 нафар миллиардер яшайди. Шаҳарлар орасида Нью-Йорк (113 нафар миллиардер), Гонконг (96) ва Сан-Франциско (77) етакчи.
Тасодифий хабарлар
Март ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Самарқандда чиройли авторақам 600 млн сўмга сотилди
Пекин Олимпиадасига яна икки давлат бойкот эълон қилди
Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
Француз журнали Туркиядаги даҳшатли фожиа устидан мазах қилди