Ўзгидромет 2-6 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5 декабрда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 2-6 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с теликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 1 даража совуқ – 1 даража илиқ, кундуз кунлари 6-9 даража илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
211 нафар фуқарони Кореяга ишга жўнатаман деб алдаган хусусий бандлик агентлиги ёпилди
Маҳмуд Муродов рақибини техник нокаутга учратди
ИИБ ходими томонидан калтакланган фуқаронинг судига журналист киритилмади
Наманганда Халқ қабулхонаси ходими $1500 билан ушланди
Ҳусанов майдондаги энг яхши футболчи эди – Гвардиола