Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида йиғилганларни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклади. Тошкент вилояти мамлакатимиз тараққиётида етакчи ўрин тутишини таъкидлади.
— Тошкент вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, хизмат кўрсатиш бўйича улкан салоҳият бор. Шунинг учун вилоятга жуда катта марра қўйганмиз. Лекин, шунга яраша натижа сезилмаяпти, ўрта бўғин раҳбарлари «аравани тортолмаяпти». Энди бизга фақат пахта, ғалла деб юраверадиган ҳокимлар керак эмас. Пахта билан ғаллани манфаат қилиши керак. Ҳоким эса ҳозирги замонга муносиб, устувор йўналишларни яхши биладиган ва жой-жойига қўядиган, вилоятдаги 2 миллион 994 минг аҳолини рози қиладиган бўлиши зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлатимиз раҳбари Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Даврон Хидоятов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Халқ депутатлари, вилоят фаоллари сўзга чиқиб, номзод ҳақида фикрларини билдирди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Даврон Хидоятов Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Қирғизистонга ўтиши керак бўлган электрни ҳам истеъмол қиляпти – Қирғиз энергохолдинги
Ёзда “тонировка” учун арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
АҚШ 6 минг талаба визасини бекор қилди
Куёв тўй кунида ЙҲТга учраб ҳалок бўлди
Наманганда узоқ муддатга хорижга кетганлар 70 мингдан ошиқ экани маълум бўлди