Ҳиндистон расмийлари оммавий ахборот воситаларида Андра-Прадешда янги номаълум касаллик авж олгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Штатнинг Ғарбий Годавари округи инспектори Жоши Ройнинг айтишича, эпидемия коронавирус билан боғлиқ эмас. Ҳокимият сувнинг ифлосланиши сабаб бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда. “Биз сувнинг оғир металлар, фосфат органик моддалар, пестицидлар билан ифлосланишидан гумон қиламиз“, дейди инспектор. Ройнинг сўзларига кўра, умумий ҳолатлар сони 800 дан ошди, бир киши вафот этди.
Жоши Ройнинг қўшимча қилишича, расмийлар касаллик сабабини аниқлашга, шунингдек, аҳоли ўртасидаги ваҳима билан курашишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, барча беморлар компьютер томографиясини ўтказган ва коронавирус учун тест топширишган. Лекин бу тестлар салбий натижа берган. “Шунинг учун бу касалликлар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ“, деб хулоса қилди инспектор.
Номаълум касаллик тарқалиши 6 декабрь куни Ҳиндистоннинг Андҳра-Прадеш штатининг Элуру шаҳридан хабар қилинган. Беморлар бош айланиши, бош оғриғи, эпилепция, тўсатдан ҳушидан кетиш, оғизда кўпик пайдо бўлиши, қалтирашдан шикоят қилган эдилар. Маҳаллий ҳокимият одамлар ифлос ҳаводан ёки сифатсиз озиқ-овқатдан касал бўлиб қолишларини таъкидлашмоқда.
Тасодифий хабарлар
Давлатободда коррупцион ҳолатларнинг сабаб ва омилларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда
«UzAuto Motors» бюджетга ярим триллион сўм тўламагани маълум бўлди
+303. Коронавирусга чалинишлар сони юқорилигича қоляпти, улардан 6 нафари Намангандан
Россиянинг дон ва шакар экспортига тақиқи Ўзбекистонга таъсир қиладими? Вазирлик жавоб берди
Ўзбекистонда 1 ойда 96 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди