Қирғизистон Бош прокуратураси ҳибсга олинган собиқ Президент Алмазбек Атамбоевнинг вақтинча мусодара қилинган мулклари ҳақида маълумот берди, дея хабар берди “Kabar”.
Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Атамбоев иши бўйича тергов давомида 25 та Қирғизистон банкларидаги мулк, қимматли қоғоз, акция, ҳисобларга тақиқ қўйилган.
Бош прокуратура қарорига кўра, қуйидагилар хатлаб қўйилди:
- Атамбоев номида бўлган Toyota Land Cruiser (2000 йилда ишлаб чиқарилган); Mitsubishi Pajero (1997); Toyota Land Cruiser (1998); MAN (1993 й); BMW-Х53 (2001) автомашиналари;
- Аламудун тумани Қўй-Тош қишлоғидаги иккита ер участкалари, соғломлаштириш маркази,
- Иссиққўл туманидаги ер участкаси;
- Аламудун тумани Арашан қишлоғидаги кўп йиллик ўрмонзорлар (плантация), яйлов, уй;
- Аламудун ва Арашан туманларидаги кўп йиллик ўрмонзорлар.
Атамбоевнинг рафиқаси Раиса Атамбаева номидаги мол-мулк: Toyota Land Cruiser (2004); Mercedes Benz (1994); ГАЗ-3110 (1999) автомашиналар, шунингдек, Бишкек шаҳридаги Москва ва Новооктябрск кўчаларида жойлашган квартира ва уй-жой.
Шунингдек, 10 та юридик ва жисмоний шахслар номида бўлган мол-мулк хатлаб қўйилди. Улар ичида “Қирғизавтомаш” ОАЖ, “Медиа Форум” ОАЖ, “Апрель-ТВ”, “Канал D” телерадиокомпанияси таҳририяти (Канал Ди)” ва бошқа корхона номлари келтирилган. Хусусан, “Қирғизавтомаш”га тегишли бўлган 106 та уй-жойлар, ер участкалар, темир йўллар, савдо маркази, дўкон, цех ва омборхона санаб ўтилган.
“Тергов Атамбоевнинг ва унинг яқин қариндошларининг жиноий ҳаракатлари натижасида олинган деб тахмин қилиш учун етарли асосга эга”, дейилган прокуратура қарорида.
Тасодифий хабарлар
Арманистон ҳеч қандай шартларсиз Туркия билан чегарани очмоқчи
Наманганда жиноий гуруҳ 28 ёшли эркакни ўғирлаб кетди ва дўппослади
“Узр, ўғлингизни кислотада эритиб юбордик”. Мафия адашиб ўлдирган қурбонининг ота-онасига товон пули таклиф қилди
Диққат! Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда
Жалолов Харперга қарши жангдан қанча фойда кўрди?