Бугун, 1 январь куни Тошкент шаҳридаги «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси олдида аҳоли йиғилиб, қўлбола ўт ўчириш мосламасини портлатишгани ва оқибатда 3 киши яраланди. Ҳолат юзасидан Шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси кўшимча маълумот берди.
Натижада, мушакбозликни телефони камерасига тасвирга олаётган фуқаролар, 1997 йилда туғилган М.С. (Ташхис: қорин юмшоқ тўқималари лат ейиши), 1999 йилда туғилган М.А. (Ташхис: ўнг оёқ болдир, товон соҳалари йиртилган жароҳати) ҳамда 2006 йилда туғилган Х.Н. (Ташхис: ўнг оёқ панжа қисми йиртилган, мажақланган жароҳати, оёқ бармоқлари нотўлиқ ампутацияси) турли кўринишдаги жароҳат олганлар.

Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан 4 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-моддаси (“Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish instituti kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish bo‘yicha tanlov e’lon qilinadi
“Севги изтироби” сериали намойиши яна тўхтатилди
ДХХ Наманган ва Андижонда гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланувчи фуқароларни қўлга олди
ОТМлардаги талабаларнинг неча фоизи қизлардан иборат?
IIV Malaka oshirish institutiga yangi rahbar tayinlandi