Наманган вилоятида 46 ёшли фуқаро 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг Россия Федерацияси орқали Жанубий Корея давлатига ишга юборишини айтиб жами 6.200 АҚШ доллари пулларини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармаган.
Наманган вилояти. 2022 йил 6 март куни Чортоқ тумани Яхши-ният кўчасида яшовчи 45 ёшли М.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг февраль ойида 46 ёшли О.Ж. унинг ва яна 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Россия Федерацияси орқали Жанубий Корея давлатига ишга юборишини айтиб, жами 6.200 АҚШ доллари пулларини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан, турли баҳоналар қилиб, олган пулларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, унга нисбатан тегишли чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро О.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизни хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўзингизни қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Тасодифий хабарлар
Россияда 46 кишини олиб кетаётган самолёт сирли тарзда йўқолиб қолди
Ўзбекистон нотариат тизими халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди
UEFA ҳам Россияга қарши санкцияларни бошлади
Мирзиёев “свет” ва газ муаммосидан яхши хабардор. У оддий маҳаллада яшашини айтди
Пора билан тушган МИБ ходимига ҳукм ўқилди